Диққат, танлов!
12.
09. 2022
14:22
2298
Тендер

Давлат экология қўмитаси “Геоахборот” маълумотлар базасида Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган “Зарафшон” миллий табиат боғининг фазовий қатлам яратиш” лойиҳаси бўйича танлов эълон қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади—Давлат кадастрлари ягона тизимининг талабларига мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган “Зарафшон” миллий табиат боғининг аниқ чегара ҳудудларини ва муҳофаза минтақаларини белгилаш ва ягона маълумотлар базасини яратиш ҳисобланади.

Танловда талабгорлар  “Зарафшон” миллий табиат боғи учун ажратилган ер майдонларининг контурларига (периметри) тегишли географик координаталарини аниқлаш ҳамда улардаги ердан фойдаланувчиларни, ер тоифаларини хатловдан ўтказиш ва муҳофаза минтақаларини белгилаш асосида географик ахборот тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига тегишли маълумотлар базасини яратиш юзасидан тижорат таклифини тақдим этишлари талаб этилади.

Тижорат таклифларига асосан лойиҳани амалга ошириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасида танлов савдолари бўйича эълон берилади. 

Ариза муддати: 12-15.09.2022 йил

Мурожаат учун телефон: +998935384667

Фойдали манбалар