Давлат экология қўмитасида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов барчани айём билан муборакбод этар экан, бугунги кунда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, устувор вазифаларни амалга оширишда фидойи ва фаол ходимларнинг ҳам хизмати катта бўлаётганини қайд этди.
Тадбир давомида Қўмита раҳбарияти томонидан ишдаги фаолияти самарали эътироф этилган бир гуруҳ ходимлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Байрам тадбирлари ҳудудий бошқармаларда ҳам бўлиб ўтди.