Туркиянинг етакчи университетларида таҳсил олаётган талабалар ҳам иштирок этган учрашувда юртимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида тақдимотлар орқали атрофлича маълумот берилди.
Учрашув давомида Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти билан Туркиянинг нуфузли университелари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама килинди.
Шунингдек, сувни тежаш технологияларини жорий қилиш жараёнларига малакали соҳа вакиллари ва мутахассисларни жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.