Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали, вилоят Адлия бошқармаси вакилари иштирок этди.
Тадбирда иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек давлат фуқаролик хизмати тизими атрофлича тушунтириб ўтилди.
Тадбирларда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.
Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати