Бугун Нукус туманида жойлашган  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази биносида Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
05.
08. 2022
21:24
3578
Янгиликлар

Сайёр қабулда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича жисмоний ва юридик шахслардан 5 та мурожаат келиб тушди, шундан 3 таси белгиланган тартибда жойида ҳал қилинди.

Қолган 2 та мурожаат маълум вақт ва ўрганишни талаб этгани сабабли ижроси назоратга олиниб, масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг матбуот хизмати

Фойдали манбалар