Атмосферага ташламалар миқдори камаймоқда
06.
07. 2022
10:09
3428
Янгиликлар

  Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 10 июнь куни эълон қилган маълумотига кўра, республикада бир йилда атмосфера ҳавосига 909 минг тонна турли хил ифлослантирувчи моддалардан иборат ташламалар ташланган.

Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 43,8 минг (4,6 %) ҳамда 2020 йилга нисбатан 15,4 минг (2 %) тоннага камайганлигини кўриш мумкин.

Маълумот учун: 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясида ҳар йили саноат ташламаларини  
1 фоизга камайтириш белгиланган.

Ташламаларнинг камайишига асосан корхона ва ташкилотларда “яшил” технологияларга босқичма-босқич ўтиш орқали камчиқитли технологияларнинг қўлланилиши ҳамда турғун ташлама манбаларига ўрнатилган чанг-газ тозалаш ускуналарининг доимий модернизация қилиниб, янгиланиб борилаётганлигини мисол келтириш мумкин.
Биргина, ўтган 2021 йил давомида жами 131 та корхонада 230 та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилиниб, 22 та корхонада 60 та янги ускуналар ўрнатилган. 
Ушбу тадбирлар учун жами 33,7 млрд.сўм маблағ сарфланган.

Айниқса, ушбу тадбирлар Андижон, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кенг кўламда амалга оширилганлиги боис ушбу ҳудудлардаги ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан мос равишда 6,5, 13,7, 25,8, 5,0, 3,5 ва 4,7 минг тоннага камайган.

Мазкур тадбирларни келгусида юқори савияда ва самарали ташкил этиш мақсадида жорий йил бошидан Қўмита раисининг тегишли кўрсатмасига асосан республикадаги атроф-муҳитга хавфлилик таъсири юқори ва ўрта бўлган 270 та йирик саноат корхоналарининг 1 071 та чанг-газ тозалаш ускуналарини 2022-2023 йилларда янгилаш ва модернизациялаш бўйича алоҳида Дастур ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди ва ижрога қаратилди.

Фойдали манбалар