2022 йил 14 июнь куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Туркия ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жаммалитдин Тунейни қабул қилди.
15.
06. 2022
01:00
4344
Xalqaro hamkorlik

  Учрашувда Давлат экология қўмитаси ва ТИКА агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида тажриба алмашиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, уларни қайта ишлаш ва полигонларни рекультивация қилиш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув давомида Оролбўйи ҳудудига инновацияларни жорий этиш, ушбу жараёнларга малакали соҳа вакиллари ва мутахассисларни жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Фойдали манбалар