2022 йил 6 июнь куни Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Д.Розенблюм билан учрашув ўтказди
06.
06. 2022
16:13
3275
Xalqaro hamkorlik

 Учрашувда АҚШ томонидан жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикасининг Метан бўйича глобал мажбуриятлар ташаббусига қўшилганлиги юқори баҳоланди.

Ўзбекистон томонидан экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида Қўмита томонидан қўлланилаётган замонавий технологиялар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув давомида атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги соҳасида амалиёт олиб борувчи лабораторияларни модернизация қилиш, мутахассисларнинг малакасини ошириб бориш ва халқаро аккредитациядан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, С5+1 платформаси доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Фойдали манбалар