Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган Олмалиқ кон-металлургия комбинатида тадбир ташкил қилинди. 
06.
06. 2022
12:55
3517
Ma’naviyat va ma’rifat

Тадбирнинг очилиш қисми "Металлург" маданият саройида бўлиб ўтди. Унга меҳнат фахрийлари, корхона экологлари ва ишчи-ходимлари таклиф этилди.

Сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритилиб, бу жараёнда йирик ишлаб чиқариш корхоналари олдида турган муҳим масалалар бўйича фикрлар билдирилди.

Тадбирда комбинатнинг бир гуруҳ фаол ходимларига совғалар берилди. 

Намойиш этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

Айни пайтда сана муносабати билан тайёрланган дастурдан ўрин олган навбатдаги тадбирлар бошланмоқда. 

Фойдали манбалар