
Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, ҳудудларнинг, айниқса, қишлоқ аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар қамрови ҳамда сифатини ошириш борасида мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига сифатли санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш мақсадида «Тоза ҳудуд» корхонасининг ушбу ҳудуддаги бўлинмасига 13 та махсус техника хизмат кўрсатиш учун топширилди.
Шу жумладан Мўйноқ тумани ҳудудий бўлимига санитар-тозалаш хизматларини самарали йўлга қўйиш мақсадида 2 та махсус техника ҳамда чиқиндилар учун 24 та махсус контейнер, шунингдек, Қўнғирот туманидан 350 км олисда жойлашган Каракалпакия ҚФЙга 1 та махсус техника эксплуатация учун берилди.