Ўзбекистон делегациясининг Стокгольмдаги иштироки доирасида Базель, Роттердам ва Стокгольм конвенциялари ижрочи котиби Ролф Пайет билан учрашув бўлиб ўтди.
03.
06. 2022
01:40
3403
Янгиликлар

  Р.Пайет Ўзбекистоннинг халқаро конвенциялар бўйича ўз мажбуриятларини бажараётган фаол иштирокчилардан бири эканини таъкидлади.

Учрашувда томонлар халқаро талаблардан келиб чиқиб қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, кимёвий фаолият йўналишидаги мутахассислар салоҳиятини ошириш, шунингдек, кимё лабораторияларини такомиллаштиришда илмий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, Р. Пайет миллий миқёсда кимёвий моддаларни бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни ва Ўзбекистоннинг Роттердам конвенциясини ратификация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Фойдали манбалар