1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳит куни.
02.
06. 2022
13:56
451
Ma’naviyat va ma’rifat

Ушбу саналар муносабати билан Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Мирзаобод туманидаги 21-умумтаълим мактабида  ва Гулистон шаҳар ҳудудидаги  11-сонли мактабгача таълим ташкилотида экологик тадбирлар ўтказилди. 
Тадбир давомида 21-умумтаълим мактабида ташкил этилган ёзги болалар оромгоҳида   экологик мусобақа ташкил этилиб, болажонларимиз табиатни муҳофаза қилиш деганда нимани тушуниши тўғрисида расм чизиш, мактаб ҳовлисидани ҳар хил турдаги чиқиндиларни йиғиш, бошқотирмалар ечиш каби шартлар билан беллашдилар.
 11-сонли МТТ да болажонлар билан она табиатимизни асраб-авайлаш, атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш тўғрисида суҳбат ўтказилиб, болажонлар табиат ва она ватан тўғрисида шеър, қўшиқ ҳамда чиройли рақслар ижро этишди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати

Фойдали манбалар