2022 йил 19 май куни Давлат экология қўмитасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) Ўзбекистондаги ваколатхонасининг янги тайинланган раҳбари Фиди Ражаонсон билан учрашув бўлиб ўтди.
19.
05. 2022
18:38
658
Янгиликлар

   Учрашувдан кўзланган мақсад Давлат экология қўмитаси ва IFAD ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

Музокаралар доирасида томонлар IFAD томонидан ишлаб чиқилаётган Биохилмахиллик стратегиясини ҳамда Давлат экология қўмитаси билан Оролбўйи минтақасида иқлим ўзгариши шароитларига мослаштирилган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусий сектор ва тадбиркорларни қўллаб қувватлаш бўйича янги бизнес моделларни ишлаб чиқиш ҳамда соҳага янги билим ва технологияларни жорий қилиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Учрашув якунига кўра, қўшма лойиҳалар ва ҳамкорликнинг истиқболларига бағишланган музокараларни давом эттиришга келишилди.

Фойдали манбалар