Мазкур корхонада керамогранит плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, асосий мақсад ички ва ташқи бозорни сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаш саналади. Қўмита раиси корхонанинг белгиланган экологик меъёрларга амал қилган ҳолда фаолият юритиши билан яқиндан танишди.
Ўрганишлар давомида мутасаддилар ва корхона раҳбарияти билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни атрофлича муҳокама қилиб, бу борадаги ишларни келгусида такомиллаштириш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берди.
Фарғона вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати