Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси  Н. Обломурадов Фарғона вилоятига хизмат сафари давомида Қувасой шаҳридаги "УзСеган" МЧЖга қарашли бўлган 500 гектардан иборат интенсив боғида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилган ишлар билан танишди.
13.
05. 2022
07:42
2744
Янгиликлар

   Мазкур боғда 450000 дан зиёд гилос, ўрик ва шафтоли кўчатлари экилган бўлиб, уларни суғориш учун замонавий тежамкор технологиялар жорий қилинган.

Қўмита раиси мутасаддилар билан ушбу суғориш тизимини бошқа ҳудудларда ҳам тажриба сифатида амалга ошириш, шунингдек, шундай боғларни кўпайтирган ҳолда юртимизнинг ички бозорини арзон ва сифатли мевалар билан тўлдириш ҳамда экспортбоп сифатли маҳсулотларни етиштириш бўйича режалаштирилган ишларни муҳокама қилиб, масъулларга тегишли тавсияларни берди.  

Фарғона вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Фойдали манбалар