Экологик вазиятни яхшилашга ёрдам берадиган омиллардан бири – аҳолининг барча қатламларига экологик билим бериш ва уларнинг экологик маданиятини ҳамда тафаккури даражасини юксалтиришдан иборат.
12.
05. 2022
17:23
345
Ma’naviyat va ma’rifat

   Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини уйғотиш, ҳар бир инсоннинг ахлоқий ҳамда экологик тарбиясини юксалтириш мақсадида республикамизда узлуксиз экологик таълими ҳам жорий этилмоқда.  Умумтаълим мактабларида "Атрофимиздаги олам" каби дарсликларнинг ўтилаётгани фикримизнинг далилидир. 

12 май-Экологик таълим куни муносабати билан   Ш.Рашидов туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан тумандаги 17 - умумтаълим мактабда  ўқувчилар билан очиқ дарс бўлиб ўтди. Вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда  ўқувчилар учун экологияга оид викторина ўтказилди.

 Савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан билан тақдирландилар.

Жиззах вилояти Экология  бошқармаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар