12 май - Экологик таълим куни
11.
05. 2022
23:31
3012
Ma’naviyat va ma’rifat

Ушбу сана муносабати билан Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари  Гулистон шаҳридаги 9-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, болажонларнинг ёшига мос бўлган экологияга оид қизиқарли ўйинлар ташкил қилишди. 

Жажжи ўғил-қизлар “Ер шарини чиқиндилардан  ҳимоя қилиш”  мавзусида кўргазмали чиқиш қилишиб, турли хилдаги чиқиндиларни саралаб чиқинди қутиларига жойлаштиришди ҳамда она табиатимизни асрашга бағишланган қўшиқни куйлашди ва шеърлар  айтишди.

Тадбир сўнгида болажонлар вилоят Экология бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар