Жорий йилнинг 28 апрель куни видеоконференция шаклида АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари тегишли идораларининг “С5+1” форматидаги атроф-муҳит ва энергетика масалалари бўйича ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди.
29.
04. 2022
11:34
3620
Xalqaro hamkorlik

   Учрашувда Ўзбекистон томонидан Давлат экология қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирликлари вакиллари иштирок этишди.

   Музокаралар доирасида томонлар иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатларига қарши кураш соҳасида минтақавий ҳамкорлик ҳамда бу соҳада қўшма лойиҳа ва чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар

  Шунингдек, онлайн учрашувда  томонлар “Метан бўйича глобал мажбурият” ташаббусини қўллаб-қувватлаш масаласи юзасидан фикр алмашдилар ва бу борада ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Фойдали манбалар