Ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини қаратиш мақсадида 1970 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади.
24.
04. 2022
03:19
569
Ma’naviyat va ma’rifat

  Ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини қаратиш мақсадида 1970 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади. Шу боис, БМТ Бош Ассамблеяси 2009 йилда 22 апрель санасини Бутунжаҳон Ер куни деб эълон қилиб, уни нишонлашга қарор қилди. 
  Ер куни муносабати билан 2022 йил 22 апрель куни Янги Наманган тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан Оромгох МФЙ худудида жойлашган 60-сонли умумтаълим мактабидаги ўқувчи ёшлар билан ўқув семинари ўтказилди.
  Семинарда Давлат инспектори Ж. Абдураҳманов ерни асраш, чиқиндиларни кўмишга йўл қўймаслик ва хазон баргларни ёқмаслик бўйича нутқ сўлади. Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий худудлар масалалари бўлими бош мутахассиси М.Саидов сўз олиб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, уларни асраш тўғрисида тушунтирди.

​​​​​​​

Фойдали манбалар