22 апрель — Бутунжаҳон Ер куни
21.
04. 2022
19:02
2781
Ma’naviyat va ma’rifat

Инсониятни атроф-муҳитга эътиборли бўлиш, дунё жамоатчилиги эътиборини долзарб экологик муаммоларга қаратиш ва уларни ҳал этишда амалий ишларга  ундаш мақсадида ҳар йили 22 апрелда Бутунжаҳон Ер куни кенг нишонланади. 

Мазкур сана муносабати билан Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан вилоят "Баркамол авлод" болалар ижодиёт маркази билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди. Кўрик-танловда барча туман - шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказлари ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

"Экология болалар нигоҳида" шиори остида ташкил этилган ушбу танлов давомида  иштирокчилар томонидан Фарғона водийсининг бетакрор табиатининг гўзал манзаралари акс эттирилагн кўргазмалар, расм ва видеороликлар яратилди.   

Кўрик-танлов якунида барча ғолиб ва фаол иштирок этган ўқувчилар вилоят Экология бошқармасининг эсдалик совғалари  ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати

Фойдали манбалар