Диққат эълон! Тендер – Давлат-хусусий шериклик. Сурхондарё вилоятининг  Бандихон ва Қизириқ (1-лот) туманлари
19.
04. 2022
10:03
593
Эълонлар

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

 

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сурхондарё вилоятининг  Бандихон ва Қизириқ
(1-лот) туманларида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан икки босқичли тендернинг биринчи босқичи (такроран)  бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатларини (эълон остида кўрсатилган) ёпиқ конвертда, мухрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2022 йилнинг
23 май куни соат 18-00 га
(Тошкент вақти билан) қадар тақдим этилиши шарт.

Тендер ўтказиш учун асос: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2020 йилдаги ПҚ-4845-сон қарори.

  1. Лойиҳа концепцияси;
  2. Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари;

 

Масъул ходим: Р.Рахматов.

E-mail: info@uznature.uz

Манзил: 100043, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани., Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а уй,телефонлар: (71) 207-07-70 (1072# 5003#), 99 016-17-56.

Фойдали манбалар