Чиқиндилар билан боғлиқ тизим: Корея тажрибаси
12.
04. 2022
13:06
3150
Янгиликлар

   Кореянинг KEITI (Корея экологик технологиялар тадқиқоти институти) таклифи билан Давлат экология қўмитаси ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг мутахассислари чиқиндиларни бошқариш тизимини амалиётда ўрганиш мақсадида Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

   Хизмат сафарининг биринчи кунида Кореяда маиший чиқиндиларни саралаш, олиб кетиш, саралаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш тизими билан танишилди.

   Кореяда мавжуд 3 491 та маъмурий бўлинмаларнинг (ып, мён ёки донг яъни биздаги маҳалла, овул, қишлоқ каби) 3 489 таси, 22 481 000 уй хўжаликларнинг 22 469 000 таси яъни 99 фоиз ҳудуд ва аҳоли санитар-тозалаш хизмати билан қамраб олинган. Фақатгина жуда узоқда, ўрмон, тоғли ҳудудларда жойлашган кам сонли аҳоли масканларига (12 191 та маъмурий бўлинма, умумий ҳудудларнинг 1 фоизи) санитар-тозалаш хизмати кўрсатишнинг имконияти мавжуд эмас.

Фойдали манбалар