Экспертлар йиғилиши бўлиб ўтди
11.
03. 2022
10:02
3053
Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 март санасида видеоконференц-алоқа шаклида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг учинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича экспертлар йиғилиши ташкил этилди.

Маълумот учун: ШҲТга аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг учинчи йиғилиши Ўзбекистон Республикасининг ушбу ташкилотдаги раислиги доирасида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар давомида томонлар ШҲТга аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг учинчи йиғилиши кун тартиби, унда кўриб чиқиладиган ҳужжатлар ҳамда ушбу тадбир ташкил этиладиган сана юзасидан фикр алмашдилар.

Онлайн учрашув доирасида ШҲТга аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасаларининг навбатдаги экспертлар йиғилишини жорий йил 6 апрель санасида ташкил этишга келишилди.

Фойдали манбалар