Атроф-муҳит соҳасидаги имкониятлар ва муаммолар
03.
03. 2022
11:47
12151
Тадбирлар

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтган учрашувда минтақадаги экологик таҳдидларни бартараф этишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, хусусан, иқлим ўзгариши, сув ресурслари ва трансчегаравий ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида делегация аъзоларига мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Оролбўйида экотизимларини тиклаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича маълумот берилди. Экологик суғурта секторини ривожлантириш, яшил технологияларни жорий этиш ва экологик офатлар билан боғлиқ хавфларни бошқариш каби масалаларда ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар пандемиядан кейинги даврда атроф-муҳит соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олишди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар