Давлат экология қўмитаси раиси БМТ Aтроф-муҳит ассамблеясининг бешинчи сессиясида иштирок этди
28.
02. 2022
17:04
3572
Янгиликлар

Шу кунларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aтроф-муҳит бўйича дастури (UNEP)нинг Кения пойтахти Найроби шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида БМТ Aтроф-муҳит ассамблеясининг бешинчи сессияси (UNEA–5.2) бўлиб ўтмоқда.

2022 йил 28 февраль куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ушбу сессияда онлайн тарзда қатнашди ва маъруза қилди.

Маълумот учун: БМТ Aтроф-муҳит ассамблеяси 2012 йилда Бошқарув кенгаши ўрнига ташкил этилган БМТ Aтроф-муҳит бўйича дастурининг бошқарув органи ҳисобланади. Ҳозирда у 193 та аъзога эга ва ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

UNEA–5.2 сессияси жорий йилнинг 2 мартгача давом этади, 3–4 март кунлари эса Aссамблеянинг 1972 йилда БМТнинг Aтроф-муҳит бўйича дастури ташкил этилганининг 50 йиллигини нишонлашга бағишланган Махсус сессияси бўлиб ўтади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар