Шу кунларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aтроф-муҳит бўйича дастури (UNEP)нинг Кения пойтахти Найроби шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида БМТ Aтроф-муҳит ассамблеясининг бешинчи сессияси (UNEA–5.2) бўлиб ўтмоқда.
2022 йил 28 февраль куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ушбу сессияда онлайн тарзда қатнашди ва маъруза қилди.
Маълумот учун: БМТ Aтроф-муҳит ассамблеяси 2012 йилда Бошқарув кенгаши ўрнига ташкил этилган БМТ Aтроф-муҳит бўйича дастурининг бошқарув органи ҳисобланади. Ҳозирда у 193 та аъзога эга ва ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
UNEA–5.2 сессияси жорий йилнинг 2 мартгача давом этади, 3–4 март кунлари эса Aссамблеянинг 1972 йилда БМТнинг Aтроф-муҳит бўйича дастури ташкил этилганининг 50 йиллигини нишонлашга бағишланган Махсус сессияси бўлиб ўтади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати