Тошкент вилояти. Экологик маданиятни оширишга бағишланган тадбир
23.
02. 2022
19:05
3841
Ma’naviyat va ma’rifat

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбар жорий йилнинг 2 феврал санасида бўлиб ўтган видеоселекторда аҳоли ортасида экологик маданиятни ошириш бўйича ҳам топшириқ бериб ўтгандилар.

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси Бўстонлиқ тумани инспекторлари томонидан тумандаги «Товоқсой» МФЙ ҳудудида жойлашган Чирчиқ педагогика институтига қарашли техникумда 2-босқич талабалари билан экологик маданиятини ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув давомида ёшларни экологияга ва атроф-муҳитга бўлган муносабатини янада яхшилаш, чиқиндилар, атмосфера ҳамда табиатга зарарли бўлган бошқа омиллар ҳақида айтиб ўтилди.

Суҳбат сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассилардан жавоб олдилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар