Уйчидаги минг ёшли тут ва бир ярим аср аввал экилган чинорлар табиатсеварлар ардоғида
15.
02. 2022
21:07
963
Ma’naviyat va ma’rifat

Одатда умрбоқий дарахтлар саноғида даставвал чинорни тилга оламиз. Амалда эса узоқ яшашда ундан қолишмайдиганлари ҳам кўп экан. Наманган вилояти Уйчи туманининг Бояғон маҳалласидаги қабристон ҳудудида савлат тўкиб турган Самарқанд тути бунга мисол. Авлодлар оша ўтиб келган маълумотларга қараганда, унинг ёши ўн асрданда зиёд. «Мўйсафид» дарахтни узоқ йиллик тарихга эга қишлоққа номи берилган Бояғон исмли киши ўтқазган, дейишади. Кексаю ёш ардоғидаги тут пишиқчилик мавсуми келиши билан болажонларни ўзининг тотли меваси билан сийлайди.

Файзиобод маҳалласида яшнаб турган тўрт чинорни ҳам маҳаллий аҳоли кўз қорачиғидай асраб келмоқда. Ёзувларда улар 1870-1880 йилларда экилгани аксини топган.

— Қаҳрамон маҳалласидаги бир ярим асрдан буён яшаб келаётган икки туп чинор ҳам ота-боболаримиздан ёдгорлик, — дейди Уйчи туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими раҳбари Шерзод Умрзоқов. — Уларнинг барчаси махсус рўйхатга киритилиб, парвариши қатъий назоратга олинган.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи»

Манба: https://xs.uz/uzkr/post/ujchidagi-ming-yoshli...

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар