Икки шернинг назмий салтанати
14.
02. 2022
18:53
4211
Ma’naviyat va ma’rifat

Бугун 14 февраль куни Давлат экология қўмитасида сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган «Икки шернинг назмий салтанати» мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нуриддин Аминжон, филология фанлари номзоди, маҳоратли нотиқ Рахимбой Жуманиёзов, халқимиз суйган таниқли санъаткор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, киноактёр Рустам Саъдуллаев иштирок этдилар.

Тадбирни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов очиб бериб, ҳар икки буюк ижодкор дунё адабиёти тарихида жуда катта ўрин тутишини, халқпарвар давлат арбоби сифатида жамиятда тутган юксак мавқеи, бой адабий меросига тўхталиб ўтиб, улар асарларида она табиат, экология масалалари ўрни хусусида сўз юритди.

Экология ва атроф-муҳит масалалари давлат сиёсати даражасида эканлиги, бугунги кунда аҳоли, айниқса, улғайиб келаётган ёш авлоднинг маънавий юксалишида, экологик маданиятни оширишида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Шоир Нуриддин Аминжон, Алишер Навоий ва Бобурнинг ижодини ўрганиш ва илмий таҳлили бўйича сўнгги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бораётганлиги, уларнинг ижодий мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келаётганлигини, маънавиятимиз асосларини эса буюк бобомизнинг бебаҳо меросидан айро тасаввур этиб бўлмаслигини айтиб ўтди.

Рахимбой Жуманиёзов икки буюк давлат арбоби ўзининг ақл-заковати ва юксак маънавий салоҳияти билан яратган асарларининг ислом маънавияти ва тарбияси билан ҳамоҳанг боғланганлигини жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари эътироф этганлигини билдириб ўтди.

Шунингдек суюкли санъаткоримиз ўйнаган биринчи роли Алишер Навоий фильмидаги персонажларини ўртоқлашди.

Халқимиз маънавий дунёсининг юксалишига улкан ҳисса қўшган икки буюк шахс – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ташкил этилган тадбирда Давлат экология қўмитаси тизимидаги барча ходимлари иштирок этиб, икки ижодкорнинг ҳаёти, фаолияти, ижодий мероси хусусида ўзаро фикр алмашишди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар