Навоий вилояти. Бобурхонлик тадбири бўлиб ўтди
14.
02. 2022
11:59
3593
Янгиликлар

Жорий йилнинг 11 февраль куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида улуғ аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «Маърифат соати» ўтказилди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олган.

Тадбирда иштирокчиларга ана шу каби муҳим маълумотлар берилди. Ўқувчи-ёшлар Бобур ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқиди.

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар