Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан маҳаллада янги боғ бунёд этилди
11.
02. 2022
17:37
3832
Янгиликлар

Бугун 11 февраль куни Давлат экология қўмитаси Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани «Қурсой» МФЙ ҳудудида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциясини ташкил этишди.

Мазкур тадбир даставвал Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадовнинг маҳалла оқсоқоллари, фаоллари билан суҳбатдан бошланди. Суҳбат давомида Қўмитаси раиси кўкаламзорлаштирилаётган ҳудуднинг маҳалла аҳли томонидан парвариш қилиш, суғориш ишларини ташкил қилиш, ушбу ҳудудни бириктириб бериш, шунингдек, Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар хусусан, кўчат экиш акцияларига ташаббус кўрсатиш, барчанинг фаол бўлиши каби масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга Ўзбекистон Фанлар академияси Тошкент Ботаника боғи илмий ходими, дендролог А. Холмирзаева кўчатларни ҳудудларнинг иқлим шароитига хослигидан келиб чиққан ҳолда экиш, парвариш қилиш масалалари тўғрисида сўз юритди.

Ўз навбатида маҳалла оқсоқоли томонидан миннатдорлик билдирилиб, кўчат экилаётган ҳудудни ўраш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ таклиф илгари сурилди.

Суҳбат давомида «Қурсой» МФЙ фаоллари билан келишган ҳолда кўчат экилаётган ҳудудни Ғаллачилик ва чорвачилик кластерига бириктириб бериш ҳамда ҳудудга масъул этиб туман «Тоза ҳудуд» корхонаси ходими белгиланди.

Сўнг оқсоқоллар дуога қўл очиб, яхши ният билан кўчат экишди.

«Қурсой» МФЙда 90 сотихли майдонга 1000 туп мевали ҳамда 1200 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, боғ яратилди.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар