Кунминь остонасида
11.
02. 2022
11:28
1090
Тадбирлар

Жорий йилнинг апрел-май ойларида Хитойнинг Кунминь шаҳрида Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция томонларининг 15-Конференцияси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси вакилларининг иштироки режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан куни кеча Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбековнинг Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция Ижрочи котиби ўринбосари Девид Купер билан видеоконференц-алоқа шаклидаги музокаралари ташкил этилди.

Онлайн учрашув Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонаси раҳбари Б. Ибрагимов иштирокида бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида хорижий томонга Ўзбекистон Ҳукумати томонидан биохилма-хилликни асраш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва бошқариш, Орол денгизи қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди. Муҳокамалар давомида томонлар Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва унинг тадбирларида Ўзбекистон вакилларининг иштироки масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Конвенция томонларининг кейинги Конференцияларидан бирини ҳамда бошқа органларининг йиғилишларини Ўзбекистонда ўтказиш имконияти муҳокама қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар