БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув
31.
01. 2022
13:40
4055
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадовнинг БМТ ТД Ўзбекистондаги доимий вакили М. Димовска билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда янги ташаббуслар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Шу билан бирга мамлакатда экологик муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш юзасидан брифинг ташкил этилди. БМТ ТД томонидан ГЭФ нинг тўрт йиллик инвестицион цикли доирасида ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш учун давлат ва хусусий сектор ресурсларини умумий мақсад сари жалб этиш учун молиялаштириш механизмини яратиш билан боғлиқ таклифлар илгари сурилди.

Шу билан бирга томонлар бугунги кунда мувафаққиятли амалга оширилаётган, хусусан, Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда ГЭФ «Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали гидрохлорфторуглеродни бутунлай истеъмолдан чиқариш», «Биологик хилма-хилликнинг глобал турлари учун муҳим бўлган асосий тоғ ҳудудларида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ўрмонларни бошқариш», Биохилмахилликни молиялаштириш сиёсати ва институционал шарҳи» қўшма лойиҳалари хусусида фикр алмашдилар.

Шу билан бирга жорий йилда бошланаётган «Оролбўйи ботқоқ, кўл ва пасттекисли экотизимларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш» лойиҳаси 2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиб, хусусий сектор ва маҳаллий ҳамжамиятни жалб қилган ҳолда ер усти, ботқоқли ва қирғоқ экотизимларини комплекс бошқариш орқали Орол денгизи ҳавзасидаги ландшафтлар ва барқарор ҳаёт муҳитининг барқарорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашув доирасида Глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали гидрохлорфторуглеродни бутунлай истеъмолдан чиқариш бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Мазкур учрашув доирасида БМТ ТД Ўзбекистондаги доимий вакили М. Димовска Марказий диспетчерлик хизмати ва онлайн назорат кузатув маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш, аҳолига сифатли санитария хизматларини кўрсатиш соҳасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга шаҳар, қишлоқ аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетишда аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар, хусусан, баъзи вақтларда чиқиндиларни олиб чиқиб кетувчи махсус техникаларнинг вақтида ёҳуд умуман келмаслиги билан боғлиқ масалаларга чек қўйиш мақсадида Давлат экология қўмитасида чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) ишга тушган бўлиб, айни дамда уни янада ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар