«Янги Ўзбекистон» боғидаги мулоқот моҳияти
12.
01. 2022
20:14
4236
Тадбирлар

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланган янги йил байрами «Ватан ҳимоячилари куни» тантаналарига уланмоқда. Хусусан, пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» боғида ҳам турли тадбирлар бўлиб ўтяпти. Мафтункор гўша қишда ҳам яшиллик тимсоли бўлиб турибди. Чор тараф эса сайлга чиққан аҳоли билан гавжум.

Байрамлар обод ва фаровон элларга ярашади албатта. Шу маънода «Янги Ўзбекистон» боғи барпо этилиши билан файзли масканларимиз яна биттага кўпайди, десак муболаға бўлмайди. Бу ерга айни пайтда минглаб одамлар келяпти.

Бундай вақтларда атроф-муҳитнинг озодалигини сақлаш, экологик осойишталикни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари экопатруль бўлинмалари билан ҳамкорликда дам олувчиларга ҳар томонлама қулай шароит яратиш учун мунтазам хизмат олиб боришяпти.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»даги устувор вазифаларга бағишланган мулоқоти «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил этилгани, очиқ ҳаводаги муҳокамага ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлари раҳбарлари, инспекторлар таклиф этилгани бежиз эмас. Юртимизни кўкаламзорлаштиришга ва табиатни асрашга бел боғлаган инсонларнинг янги йилдаги фаолиятини ободлик ва озодалик, ландшафт дизайнининг юксак намунаси бўлган ҳудуддан бошлаши тизим ходимларига ўзига хос куч бағишлаши табиий.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар