Айёмга уланган шонли сана
08.
01. 2022
08:28
5307
Тадбирлар

Тинч ва обод элга байрамлар ярашади. Янги йил шодиёналари давом этаётган бир пайтда юртимизда яна бир сана кенг нишонланмоқда. У ҳам бўлса Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлардир.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жамоаси номидан ушбу юбилей ва 8 январь - прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан барча-барчани самимий муборакбод этамиз.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва қонунларга риоя этилишини назорат қилишдек машаққатли соҳада фаолият кўрсатаётган прокуратура органлари ходимларини касб байрамлари билан яна бир бор табриклаб, уларга масъулиятли бурчини шараф билан бажаришда омад тилаймиз.

Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ҳуқуқ посбонлари!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар