KPI тизимини татбиқ этишнинг истиқболлари
07.
01. 2022
13:31
3789
Янгиликлар

Бугун 7 январь куни бўйича Давлат экология қўмитаси фаолияти ҳамда ходимларнинг самарадорлигини баҳолашда KPI тизимини татбиқ этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан келган мутахассислар самарадорликнинг муҳим кўрсатгичлари KPI (Key Performance Indicators) тизимини ташкилотларда, хусусан, Давлат экология қўмитаси тизимида татбиқ этишнинг афзалликлари ҳақида сўз юритдилар.

Таъкидланганидек, KPI тизими - самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи мақсадларга эришишга ёрдам берувчи кўрсаткичларни шакллантиришга қаратилган ташкилотларнинг баҳолаш методикаси.

KPI тизимида корхона менежменти ва ходимлари фаолияти сонлар орқали ўлчанади. Индикаторлар бўйича ҳисобот тайёрлангач, режалаштирилган мақсадга қанчалик даражада эришилгани, режалар қай даражада аниқ ва тўғри қўйилганини баҳолаш мумкин. KPI натижаси стратегик ва тактик мақсадларга тузатишлар киритишга кўмак беради

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар