Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасида учрашув бўлиб ўтди
07.
01. 2022
09:51
4662
Тадбирлар

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков хизмат сафари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасида ҳам бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги 76-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан қўмита ходимларига тушунча ва кўрсатмалар берди.

Жумладан:

– экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш каби вазифалар белгилаб берилганлиги;

– экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини янги даражага кўтариш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат экология қўмитаси ҳамкорлигида “Экологик патруль” ишлаш тизимини жорий этиб, қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича олдинда турган мақсад ва вазифалар айтиб ўтилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар