Давлат экология қўмитаси Жамоатчилик кенгашига таклиф қилади
06.
01. 2022
16:37
3659
Тендер

Ҳурматли юртдошлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари!

Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ваколат муддати тугаганлиги муносабати билан мамлакатимиз экологияси ва атроф-муҳит ҳолатига бефарқ бўлмаган, долзарб муаммолар ечими бўйича таклиф ва ташаббуслар эга бўлган ва уларни ҳал этишда фаол қатнаша оладиган, фуқаролик позициясига эга бўлган ҳамда ўзининг креатив фикрлари билан ёрдам беришга тайёр фуқароларни Жамоатчилик кенгашига таклиф этади.

Жамоатчилик кенгаши таркибига таклифларни ариза шаклини тўлдириб, 2022 йил 12 январь соат 18.00 га қадар ecosovet@eco.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар