Мораторий талабларини бузганганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди
01.
01. 2022
12:29
3593
Эконадзор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги фармони билан мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда:

а) ҳуқуқбузарларга:

мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга;

дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;

б) мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади. Бунда:

даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил мобайнида даражасини (рейтинг баҳосини) кўтариш имконидан маҳрум бўлади;

даражасини (рейтинг баҳосини) бир поғонага пасайтириш имкони бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил муддатга қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингидан тўлиқ чиқариб ташланади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар