GPS тизими: марказий диспетчерлик хизмати ва онлайн назорат кузатуви
02.
12. 2021
19:12
4546
Янгиликлар

Бугун мамлакатимизда ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш, аҳолига сифатли санитария хизматларини кўрсатиш соҳасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга шаҳар, қишлоқ аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетишда аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар, хусусан, баъзи вақтларда чиқиндиларни олиб чиқиб кетувчи махсус техникаларнинг вақтида ёҳуд умуман келмаслиги билан боғлиқ масалаларга чек қўйиш мақсадида Давлат экология қўмитасида чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) ишга тушган бўлиб айни дамда уни янада ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, маиший чиқинди полигонлари, энг кўп экологик қонун бузилиш холатлари содир этилаётган жойлар, қўриқхоналар ва х.к. жойларга ўрнатилган камералар орқали онлайн назорат ўрнатилиши кўзланган.

Коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, ҳаракат жадвалини ҳисоблаш, маълумотлар базасини шакллантириш тўғиридан-тўғри GPS тизими орқали амалга оширила бошланди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар