Тошкент вилояти. Расмий муносабат
04.
11. 2021
17:20
4141
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент туманидаги хонадонларнинг бирида Африка шер боласининг сақланаётганлиги, аҳволи қониқарли эмаслиги билан боғлиқ чиқишлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атрофлича ўрганилди ва улар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Қўмита томонидан 2019 йил 10 октябрь куни фуқаро Х. Аҳмедовга ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва кўпайтириладиган питомник, шунингдек, зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилган. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича “Wildlife” МЧЖ питомниги Тошкент вилоятининг “Боғишамол” дала ҳовли ҳудудида жойлашган.

Питомник раҳбари Х. Аҳмедов томонидан Африка шерлари (1 дона эркак ва 1 дона урғочи) 2020 йилнинг 3 октябрь куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги “Shou panda arena” ҳаваскорлик цирк гуруҳи раҳбари билан шартнома тузилиб, сотиб олинган.

Питомникда сақланаётган ёввойи ҳайвонлар бўйича Давлат экология қўмитасига 2021 йилнинг январь ойида тақдим этилган ҳисоботга мувофиқ, шерлар 2017 йилда туғилган, озуқа рационига гўшт, тухум ва турли витаминлар белгиланган. Улар ўз вақтида берилади. Эркак жинсли шернинг вазни 230 кг, урғочи шернинг вазни 170 кг, ёввойи ҳайвонларга эмлаш ишлари муддатида олиб борилган ҳамда уларнинг умумий аҳволи яхши.

Шунингдек, “Wildlife” МЧЖ раҳбари билан мулоқот давомида жорий йилнинг 8 сентябрь куни зоопитомникда 1 дона бош шер боласи ўнг кўз катарактаси билан туғилганлиги ҳамда махсус муолажаларнинг ўз вақтида олиб борилиши маълум бўлди.

Шерларнинг очиқ ҳавода айланиши учун қўшимча 24 метр-квадрат майдонга эга мустаҳкам панжарали усти берк валер ташкил этилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар