Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан мазкур ҳолат атрофлича ўрганилди.
Наманган вилояти Косонсой туманидаги маданият ва истироҳат боғи марказида кўп асрлик бир туп чинор дарахти мавжуд бўлиб, ҳозирда мазкур чинорнинг ён шохи турли омиллар таъсирида тўлиқ қуриб қолганлиги ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан фақат қуриган қисми кесилган.
Келгусида мазкур боғ «Обод марказ» дастури асосида реконструкция қилиниб, кўп асрлик табиат ёдгорлиги сифатида унинг ён-атрофлари махсус тўсиқ билан ўралиши режалаштирилган.