Shveytsariyaning Markaziy Osiyoda suv masalalari bo‘yicha maxsus vakili bilan uchrashuv
25.
10. 2021
18:16
319
Тадбирлар

2021 йил 25 октябрь куни Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбековнинг Ривожланиш ва ҳамкорлик бўйича Швейцария агентлигининг Марказий Осиёда сув масалалари бўйича махсус  вакил Ги Бонвин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини комплекс бошқариш бўйича амалга ошириш режалаштирилаётган янги лойиҳа тўғрисида фикр алмашдилар.

Давлат экология қўмитаси вакиллари томонидан иқлим ўзгариши соҳасида ва унга боғлиқ ҳолда биохилма-хиллик, экотизим, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи ташланмалар миқдорини камайтириш, шу билан бирга 2019 - 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси мақсадлари, Ўзбекистон Республикасида халқаро ташкилотлар иштирокида иқлим ўзгариши билан боғлиқ лойиҳалар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Ги Бонвин томонидан Марказий Осиё давлатлари томонидан иқлим ўзгаришига қарши кураш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича катта ютуқларга эришилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашув доирасида томонлар баён этилган лойиҳа доирасида келгусидаги ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида келишиб олдилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар