Электрон чиқиндиларни бошқариш тизимини ривожлантириш йўлида
25.
10. 2021
17:14
301
Тадбирлар

Мамлакатимизда электрон чиқиндиларни бошқариш тизимини йўлга қўйиш, энг яхши тажрибаларни ўрганиш мақсадида 2021 йил 25 октябрь куни Давлат экология қўмитаси вакиллари БМТнинг Aтроф-муҳит дастури (ЮНЕП) кўмагида Ўзбекистондаги электрон чиқиндиларни бошқариш тизимини бирламчи баҳолаш ишларини олиб бораётган «Барқарор тараққиётга кўмаклашиш» Жамоат фонди (Олмаота, Қозоғистон) билан учрашув ўтказдилар.

Фонд вакиллари ташриф доирасида мамлакатнинг электрон чиқиндиларини бошқариш амалиётини жорий ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида жорий йил 25-29 октябрь кунлари тўғридан-тўғри корхона ва ташкилотларда учрашувлар ўтказиб, у ерда чиқиндиларни бошқариш тизими қандай ташкил этилганлиги, электрон чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш масалаларини ўрганишни режалаштирган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар