Давлат экология қўмитаси ва Европа тикланиш вa тараққиёт банки ўртасида грант битими имзоланди
22.
10. 2021
16:22
323
Тадбирлар

2021 йил 22 октябрь куни Давлат экология қўмитаси ҳамда Европа тикланиш вa тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Қўмита ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Чоркесар вa Янгиобод собиқ уран майдонларини қайта тиклаш ишларини олиб боришда республикани қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун грант битими имзоланди.

Лойиҳа Марказий Осиё учун экологик қайта тиклаш ҳисобидан 2 млн евро миқдорида грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Грант битими ЕТТБ Ядро хавфсизлиги департаменти директори Бальтазар Линдауэр ва Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов томонидан имзоланди.

Лойиҳа доирасида маслаҳатчилар Чоркесар вa Янгиобод объектларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни халқаро стандартларга вa Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқиш вa амалга оширишга кўмаклашади. Лойиҳа жорий йилда бошланган бўлиб, 2023 йилда якунланиши режалаштирилган.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар