«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
20.
10. 2021
12:03
243
Ma’naviyat va ma’rifat

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан Юнусобод туман Халқ таълими бўлими ва туманидаги 247-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шоди Отамурод, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Ўқитиш ва ўқув жараёнини бошқариш бўлими бошлиғи И. Сапарбоев, Кадрлар бўйича бош мутахассис Д. Мавлонова, Юнусобод туман Халқ таълими бўлими мутахассислари ҳамда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирда она тилимизнинг бойлиги, жозибаси ҳақида сўз юритилиб, бадиий чиқишлари намойиш қилинди.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар