Расмий муносабат
19.
10. 2021
10:28
4370
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда «...Мутасаддилар мана бу корхонанинг экологияга етказаётган зарари ҳақида лом-мим дея олмади», сарлавҳаси остида тарқатилаётган хабарлар юзасидан Давлат экология қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Аҳоли вакиллари томонидан шикоят тарзида «Cristal Color» МЧЖ (яъни, Само бренди)га нисбатан йўлланган мурожаатлар эколог-мутахассислар иштирокида жойига чиқиб ўрганилди. Асосий эътибор нохуш ҳид ҳамда тозаланмасдан ташланаётган оқава сувларига қаратилди. Ўрганиш давомида корхонада буғ мўрисини талаб даражасида кўтариш ишлари олиб борилаётгани, оқава сувларни тозалаш иншоотида эса 13 млрд сўмлик қурилиш амалга оширилиб, 370 минг еврога тенг махсус сув тозалаш жиҳозлари Туркиядан келтирилгани ва ҳозирда якуний монтаж-синов жараёни давом этаётгани аниқланди.

Юзага камчиликларни бартараф этиш нуқтаи назаридан Жиноят ишлари бўйича туман суди орқали маъмурий жарималар қўлланилди. Шунингдек, олинган таҳлил натижаларига кўра, атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ташлаганлиги ҳамда ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган оқава сувлар тозаланмасдан ташланганлиги учун 13 990 028 сўм компенсация тўлови ҳисобланиб, корхонадан тўлиқ ундирилиб олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар