Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) бош директори Франк Рейсберман билан онлайн мулоқот
13.
10. 2021
17:53
3693
Xalqaro hamkorlik

2021 йил 13 октябрь куни Давлат экология қўмитаси ўринбосари Ж. Казбеков ҳамда Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) бош директори Франк Рейсберман билан онлайн мулоқоти ташкил этилди.

Мулоқотда иккитомонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, грант лойиҳаларини самарали амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) – 2012 йил 20 июндаги БМТнинг Рио-де-Жанейро (Бразилия) конференциясида таъсис этилган халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланиб, БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомига эга, бош штаб квартираси Сеул шаҳрида жойлашган. Институт Ассамблеяси Президенти ва Кенгаши Раиси БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Глобал яшил ўсиш институти дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида 54 та лойиҳани амалга оширмоқда, унинг 38 та аъзоси (Буюк Британия, Норвегия, Австралия, Дания, Корея Республикаси ва бошқ.) мавжуд, Ташкилот Яшил Иқлим Жамғармаси (ЗКФ) томонидан молиялаштириш имкониятига эга бўлган хорижий давлатлар учун лойиҳа таклифларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлайди, ҳозирги кунда улардан 5 таси маъқулланган (Эфиопия, Фиджи, Индонезия, Мўғулистон ва Руанда). Институт томонидан қиймати 1,3 млрд АҚШ доллари миқдорига тенг лойиҳа концепциялари ишлаб чиқилган. Шундан ЗКФ (Зеленый климатический фонд) ҳиссаси 640 млн АҚШ долларидан ошади.

Давлат экология қўмитаси ҳамда Глобал яшил ўсиш институти томонидан қиймати 5,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги Орол денгизи таназзули салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг экологик тикланиши бўйича 2021-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги биринчи лойиҳасини жорий йил июнь ойидан амалга оширишни бошлади.

Лойиҳа Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) грант маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда.

Лойиҳа доирасида кутилаётган натижалар:

– Қорақалпоғистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг инсон хавфсизлиги бўйича экологик хавфни бошқариш ва жавоб бериш имконияти оширилади;

– Танланган ҳудудлар маҳаллий иқтисодиёти табиий офатларга бардошли ва яшил бизнес моделлари билан таъминланади;

– Қорақалпоғистоннинг мақсадли туманларида молия ва банк инфратузилмаси йўналишлари сезиларли даражада яхшиланади.

Шунингдек, мулоқот давомида Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистонда доимий фаолият олиб борувчи ваколатхонасини очиш ва унга расмий дипломатик мақом бериш чоралари кўрилмоқда.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар