Ҳисор давлат қўриқхонасида халқаро олимларнинг ҳамкорликдаги илмий изланишлари
12.
10. 2021
09:55
3839
Янгиликлар

Ҳамакорликдаги илмий изланишлар қўриқхонанинг Танхоздарё бўлимининг Куркурак, Гандагирим, Қашқабулоқ, Қаронкўл дараларида 2021 йил 7-10 октябрь кунлари ўтказилиб, ёввойи тўнғиз турига оид генетик маълумотларни тўплаш мақсадида мониторинг ўтказилди.

Мазкур илмий изланишлар, ёввойи тўнғизнинг генетик хилма-хиллиги, Ўзбекистондаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ва уларнинг филогенетикаси, (ёввойи тўнғиз – Sus srofa) унинг жойлашуви ва Марказий Осиёдаги генетик боғланиши ва шаклланиши, шунингдек гибрид турларининг Урал ва Европадаги ёввойи тўнғиз турлари билан солиштирма таҳлил этилиши назарда тутилган.

Дала амалиёти даврида илмий изланишлари натижасида 15 та фикалей ва суяк тўқимасининг намунаси олинди.

Ушбу намуналар ДНК таҳлили учун Россия Фанлар академиясининг Урал филиали Ўсимликлар ва ҳайвонлар экологияси институтига олиб кетилди ва келгусида олинган таҳлил натижалари қўриқхонанинг илмий бўлимига тақдим этилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар