Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилиш бўлиб ўтди
11.
10. 2021
13:16
4542
Тадбирлар

Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раис Ж. Казбеков, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда Жиззах вилояти Экология бошқармаси масъуллари, вилоят ҳамда тегишли туманлар ҳокимлари ва масъуллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги долзарб муаммолар, хусусан, сув сатҳининг пасайиши, шўрланиш даражасининг ошиши, балиқларни кўпайтириш, ҳудудда ўрмонзорлар барпо этиш каби кечиктириб бўлмас муаммолар атрофлича муҳокама этилди. Йиғилишда сўзга чиққанлар бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, бу ердаги экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар